Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда банклар фаолияти тўғрисида қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди
4.07.2018 16:40,  
2

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталига "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

"Ўзбекистон Республикаси банк тизими Марказий банк ва банклардан ташкил топади", — дейилади "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳаси 3-моддасида.

Қонун лойиҳасида банкларни рўйхатга олиш, улар томонидан лицензия бериш қоидалари, Марказий банк томонидан бериладиган рухсатномалар, шунингдек банк фаолиятига боғлиқ бўлган масалалар кўрсатилган.

Қонун лойиҳасининг 57-моддасида Марказий банк томонидан қонунчилик талаблари асосида банклар фаолияти устидан назоратни томонидан амалга оширилиши кўрсатилган.

Ушбу лойиҳа 30 июль кунига қадар муҳокама қилинади. Қонун лойиҳаси 6 боб, 57 моддадан иборат.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонун 1996 йил 25 апрелда қабул қилинганди. Шундай қилиб, янги таҳрирдаги қонун амалдагидан 13 та моддага кўп бўлиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан