Ўзбекистонда 15 июлдан электрон визалар жорий этилади

04.07.2018 | Технологиялар | 2690

15 июлдан Ўзбекистонда E-VISA.UZ электрон кириш визаларини расмийлаштириш ва тақдим этиш тизими жорий этилади.

Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг 4 июлдаги «Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасига кириш тартибларини янада такомиллаштириш тўғрисида"гиқарорида кўзда тутилган, дея хабар берди «Газета.uz"нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси.

Ушбу санадан бошлаб чет эл фуқароларининг Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига мурожаат қилиш мажбурияти ҳам бекор қилинади.