Олий Мажлис депутати: "...Улар бутун бошли халқни ечинтирдилар... Ҳайф..."

05.07.2018 | Ўзбекистон | 8105

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида ички ишлар ходими гумонланган аёлни ечинтирганлиги видеоси тарқалиши ортидан Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев муносабат билдирди:

“Улар ўғри деб гумон қилинган аёлни эмас, бутун бошли миллатни, халқни, давлатни ечинтирибдилар. Қонунларимизни, оримизни, эркак деган номимизни оёқости қилибдилар... Ҳайф, ҳайф, ҳайф”, деб ёзди жаноб Кушербоев ўз Facebook саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз: ушбу воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

(фотосурат Расул Кушербоевнинг Facebook саҳифасидан)