Мирзиёев ва Назарбоев "Остона" халқаро молия марказига ташриф буюрди

06.07.2018 | Ўзбекистон | 2391

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳамроҳлигида "Остона" халқаро молия марказини бориб кўрди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати. 

Хабарда айтилишича, Нурсултон Назарбоев ушбу марказда ишбилармонлар учун яратилган шароитлар, истиқболга белгиланган режалар ҳақида сўзлаб берди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Президент Республики Казахстан  Нурсултан НазарбаевМарказ фаолияти халқаро молия институтлари тажрибаси асосида йўлга қўйилган. Унинг аъзолари учун эллик йилгача солиқ имтиёзлари бериш, виза, валюта ва иш юритиш тизимини соддалаштириш кўзда тутилган.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Президент Республики Казахстан Нурсултан Назарбаев

Бугун Қозоғистоннинг Мустақиллик саройида Остона шаҳрининг 20 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтади.