Самарқандда аёл икки ёш қизини пичоқлаб ўлдирди, сўнг ўзига ҳам пичоқ урди

06.07.2018 | Жамият | 4611

Самарқандда она икки фарзандининг қотилига айланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилади.

Хабарга кўра, 5 июль куни Пастдарғом туманида Жағалбойли маҳалласида рўйхатда турувчи, вақтинча “Қоровултепа” МФЙда яшовчи уй бекаси Р.Р. исмли аёл уйида бирга яшаган қизлари 7 ёшли Б.Т. ва 1 ёшли М.Р.ларнинг қорин қисмларига пичоқ билан уриб жароҳат етказиб, сўнг ўзининг ҳам қорин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. 

Натижада унинг фарзандлари воқеа жойида вафот этган, аёлнинг ўзи эса касалхонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш ҳолат июнь ойи охирида Андижонда ҳам кузатилганди. Аёл ўзини икки боласи билан каналга ташлаб, жонига қасд қилишга уринганди. Ҳодиса оқибатида аёл тирик қолиб, унинг икки фарзанди ҳалок бўлди.