Сурхондарё вилоятида юз берган даҳшатли автоҳалокат натижасида 7 киши ҳалок бўлди

06.07.2018 | Жамият | 3766

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида 5 июль куни мудҳиш йўл-транспорт воситаси содир бўлди, деб хабар беради ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида яшовчи 58-сонли ўрта мактаб ўқитувчиси М.Қ. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинасини «Дарбанд—Бойсун—Шўрчи—Элбаён» йўлининг 55-километрида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Оқкамар маҳалласида яшовчи Й.А. бошқарувидаги Nexia русумли автомашина билан тўқнашув содир этган.

Авария оқибатида иккала Nexia автомашинасининг ҳайдовчилари ва 1 нафар йўловчи Ш.Х.лар жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Шунингдек, автомашиналарда бўлган 7 нафар йўловчилар ҳам жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.