19 йил олдин Сурияга кетган фуқаро Ўзбекистонга қайтди (видео)

06.07.2018 | Жамият | 4166

19 йил илгари Суриянинг Дамашқ университети араб тили филологияси йўналишида таҳсил олиш учун жўнаб кетган Нодир Қаршибоев Ўзбекистонга қайтди. Бу ҳақда ИИББ Ахборот мултимедиа маркази лавҳа тайёрлади. 

Маълум бўлишича, у 1999 йил Ўзбекистондан кетган эди. Сурияда бошланган фуқаролик уруши сабаб Туркия давлатига кўчиб ўтишга мажбур бўлган. 

2000 йилда Нодир Қаршибоевга нисбатан тақиқланган диний экстремистик ташкилотлар фаолиятида иштирок этганлик ва белгиланган тартибни бузиб хорижга чиққанлик айби билан қидирув эълон қилинган.