Илон Маск Таиландаги ғор ичида қолиб кетган болаларни қутқармоқчи

07.07.2018 | Жаҳон | 3110

Маск вакилларининг хабар беришича, компания мутахасислари бедарак йўқолганларнинг жойини аниқлашда кўмак беришмоқчи. Миллиардер Tesla Motors компаниясида ишлаб чиқарилаётган литий-ионли аккумуляторли Powerwall Таиландга йўналтирмоқчи. Унинг ёрдамида ғордаги сувни тортувчи насосларни қувватлантиришида фойдаланиш мумкин.       

Бундан ташқари, ўзининг твиттерида, ғордагиларни ташқарига олиб чиқиш учун ҳаво тўлдирилган нейлон трубани ҳам таклиф қилган. 
Таилан ҳукумати таклифларини қабул қилган қилмаганлиги ҳақида маълумот йўқ. Икки томонлама музокаралар давом этмоқда.

Маълумот учун. 23 июн куни 11-16 ёшдаги ўсмир болалар футбол жамоаси мураббийи билан биргаликда тоғда жойлашган паркдаги ғорни томоша қилгани боришган, аммо сув босиши ҳисобига ғорнинг ичида қолиб кетишган эди.