Путин Россия жамоасининг мағлубиятига қандай муносабат билдирди

08.07.2018 | Жаҳон | 6888

Россия президенти Владимир Путин терма жамоанинг иродали ўйин кўрсaтганини қайд этиб, жамоанинг бош мураббийи Станислар Черчесовни ЖЧ якунларини муҳокама қилишга таклиф қилди.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков айтишига қараганда, шанба куни Владимир Путин терма жамоа мураббийи Станислав Черчесовга икки маротаба қўнғироқ қилган.

Дастлаб, ўйиндан олдин муваффақият тилаш учун. Иккинчи маротаба эса, давлат раҳбари Черчесовга ўйиндан кейин қўнғироқ қилиб “ушбу тарихий матчда чиройли ва иродали ўйин кўрсатишганини” учун миннатдорлик билдирган.