Наманганда академик лицейи ўқувчиси жиноятга қўл урди

08.07.2018 | Жамият | 2701

Наманган шаҳрида 7 июль куни номаълум шахс 3-микрорайон ҳудудида жойлашган “Камолот” ёшлар боғида, шу микрорайонда яшовчи З.Ш. исмли аёлни қўлидан ичида пуллари, “Самсунг” мобиль телефони ва калитлари бўлган сумкасини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи, Наманган муҳандислик педагогика институти қошидаги академик лицейи 1-курс ўқувчиси Ф.З. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган.