Японияда кучли ёғингарчилик туфайли 100 киши ҳалок бўлди

09.07.2018 | Жаҳон | 2343

Японияда кучли ёмғир оқибатида 100 киши ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости ахборот агентлиги.

Нашрнинг Киодо агентлигига таяниб хабар беришича, Окаяма префектурасининг Курасики шаҳрида сув тошқинидан сўнг яна 7 нафар кишининг жасади топилган. Япониянинг жанубий қисмида сув тошқинлари туфайли 100 киши ҳалок бўлган.

NHK телеканали маълумотларига кўра, 50 нафарга яқин киши бедарак йўқолган.

Япония метеохизмати янги сув тошқинлари хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда.

Энг кўп Хонсю оролининг жанубий-ғарбий қисми Хиросима префектураси ва Сикоку оролининг Эхимэ префектураси талофот кўрган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Япониянинг марказий ва жанубий-ғарбий қисми кучли ёғингарчиликлар остида қолган эди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар беришича, президент Шавкат Мирзиёев Япониянинг марказий ва жануби-ғарбий ҳудудларида рўй берган сув тошқини оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва талафотлар етгани муносабати билан Япония Бош вазири Синдзо Абэга ҳамдардлик билдирган.