Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Таиландда ғор ичида қолиб кетган болалар футбол жамоасини қутқариш ишлари бошланди
9.07.2018 11:46,  
10

Таиландда сув остида қолган ғордаги 12 та ўсмир — футбол жамоаси ва мураббийини қутқариш ишлари бошланди. Икки ҳафтадан буён сув тагида қолган ғордан ўсмирларни чиқариб олиш учун, болалар сув остидан сузиб ўтишлари шарт. Жамоа ва мураббийни тўққиз кун ўтиб, 2 июл куни силлалари қуриган ҳолда ғор ичидан топилган.  

Тай провинцияси ҳокими Наронгсак Осоттханаконанинг айтишича, қутқарув ишларида 13 та чет эллик ва 5 та тайлик ғаввослар қатнашмоқда. ҳар бир болани олиб чиқишда 2 ғаввос қатнашади. Бир одамни қутқариш учун 11 соат керак бўлмоқда.

"Барча ишлар об-ҳавонинг ҳолатига қараб, 2 кундан 4 кунгача давом этиши мумкин", - деб, генерал-майор Чалунчай Чейякам маълум қилди. 

Қутқариш ишларига тайёргарлик кўриш вақтида, кислород балонларини ғор ичида жойлатираётиб, 38- ёшли ғаввос Самарн Пунан ҳалок бўлган. Балонлардан болалар сув остидагиларида фойдаланиш учун керак бўлади.   

Ҳозирги вақтга келиб, 4 та ўсмир қутқарилиб, касалхонага жўнатилган. Яқин вақт ичида яна 2 та бола озодликка олиб чиқилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан