Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг айрим тузилмалари тугатилди
9.07.2018 13:02,  
8

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасини такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги президент қарори имзоланди, деб хабар қилди Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Қарорга мувофиқ:

Вазирлар Маҳкамасининг аппаратининг асосий йўналиш ва вазифалари белгиланди;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасидаги Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Инвестициялар, инновацион ривожлантириш эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти ва Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти тугатилди;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасида Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш масалалари бўлими ташкил қилинди ва Бош вазир аппаратининг, Коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментининг тегишли штат бирликлари ушбу бўлим тузилмасига ўтказилди;

Электрон ҳукумат телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий вa кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти ҳамда Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти ташкил қилинди;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасини оптималлаштириш мақсадида бошқарув ходимлари сони 44 нафарга қисқартирилади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг маълум илмий даражаларга эга ходимларига лавозим маошининг 30-35 фоизи миқдорида ойлик устама тўланади;

икки ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбар ва мутахассислари эгаллаб турган лавозимига муносиб эканини баҳолаш мақсадида аттестациядан ўтказилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан