Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жазирама жойлар!
24.02.2016 20:31,  
64

 Америкада чоп этилувчи Foreign Policy журнали томонидан тузилган рўйхатга назар ташласангиз, бунга ўзингиз амин бўласиз. Рўйхатга сайёрамиз бўйлаб энг юқори ҳаво ҳароратлари қайд этилган жойлар киритилган.

1. Лут саҳроси, Эрон – Цельсий бўйича 70 даража

Дунёдаги энг юқори ҳаво ҳарорати айнан Лут саҳросида қайд этилган – 70 даража. Бу ерда жазирама шунчалар кучлики, ҳатто сут айнимайди, чунки бундай юқори ҳароратда бактериялар кўпая олмайди. Шунинг учун Лут саҳроси абиотик ҳудуд деб эълон қилинган. Жизғанак бўлиб қолишдан қўрқмай, бу саҳрони ўз кўзингиз билан кўришни истасангиз, дунёдаги энг баланд – 500 метрли қумтепаларга дуч келасиз.

2. Квинсленд, Австралия - 68,8 даража

Австралиянинг шимоли-шарқида жойлашган Квинсленд ҳаво ҳароратининг юқорилиги бўйича Лут саҳроси билан беллаша олади, ҳатто бу борада баъзан саҳродан ўзиб ҳам кетади. 2003 йили бу ерда энг юқори ҳарорат – қарийб 69,44 даража қайд этилди. Иссиқ туфайли бу ҳудуддаги тупроқ унумсиз ҳолатга келган. Ҳаво ҳароратининг юқорилигига сабаблардан бири совуқ Антарктика оқимларидир: булутлардаги совуқ сув иссиғига нисбатан секинроқ буғланади.

3. Турфан ботиғи, Хитой – 66,6 даража

Чуқурлиги бўйича сайёрамизда иккинчи ўринда туради. Синьцзян мухтор ҳудудидаги Такла-Макан саҳросида жойлашган Турфан ботиғининг чуқурлиги 155 метрга тенг. Бу ерда ёз бўйи ўртача ҳаво ҳарорати 38,89 даражани ташкил этади. Хитойдаги энг иссиқ ҳудуд.

4. Ал-Азизия, Ливия – 57,7 даража

Пойтахт Триполидан 55 километр узоқликда жойлашган ушбу шаҳарчада 1922 йилда энг юқори ҳаво ҳарорати қайд этилган – 57,8 даража. Ад-Азизия ҳалигача сайёрамиздаги энг иссиқ жойлардан бири ҳисобланса-да. у ерда 4 минг киши муқим яшайди. Шунингдек, Ал-Азизия Ливиянинг Ўрта ер денгизи соҳиллари ва жанубий ҳудудларини боғлаб турувчи қайноқ савдо маркази ҳисобланади.

5. Ўлим водийси, Калифорния, АҚШ 56 даража

Калифорния ва Невада штатлари ўртасидаги миллий боғ бўлиб, денгиз сатҳидан 85 метр қуйида жойлашган. Энг юқори ҳарорат – 56 даража 1913 йили қайд этилган. Ёзда Ўлим водийси одам учун хавфли бўлади, бироқ қишда бу ерда сайёҳлар кўпаяди: иссиқ вақтда бўлса-да, Американинг энг иссиқ жойини кўришни истаганлар талайгина топилади.

6. Гадамес, Ливия – 55 даража

«Саҳрои кабир дурдонаси» деб аталувчи Гадамес шаҳри ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киртилган. Шаҳарда 7000 киши истиқомат қилади. Йилнинг энг иссиқ палласида ўртача ҳаво ҳарорати 41,11 даража бўлади.

7. Кебили, Тунис – 55 даража

Кебили – Тунисдаги энг иссиқ ҳудудлардан бири. Гарсмел иссиқ ҳавони саҳродан шимол томон ҳайдаб туради, йилда 120 кун кучли шамол эсади. Ҳаво ҳарорати 30 даражадан ошганда, Кебилидаги кўл узра ажойиб табиат ҳодисаси – сароб намоён бўлади. Фақат бунинг учун ҳаво етарли даражада тоза бўлиши керак. Шамол кўтарган қум зарралари саробнинг пайдо бўлишига халақит қилиши мумкин.

8. Тимбукту, Мали – 54,5 даража

Тимбукту – ЮНЕСКОнинг Жаҳон меросига рўйхатига киритилган шаҳарлардан бири, Саҳрои кабирнинг жанубий қисмида жойлашган. Май ойида у ерга бормаган маъқул, чунки ҳаво ҳарорати ўртача 43 даража бўлади. Асримиз охирига бориб Тимбукту йўқ бўлиб кетиши мумкин: кўрилаётган чораларга қарамай, шаҳар тобора қум остида қолмоқда.

9. Тират Цви, Исроил – 53,8 даража

Иордания билан чегара яқинида, денгиз сатҳидан 722 метр пастликда жойлашган. 1942 йили бу ерда Осиёдаги энг юқори ҳаво ҳарорати қайд этилган – 53,89 даража. Минг киши истиқомат қиладиган Тират Цви Исроилнинг хурмо етиштирувчи йирик марказлардан биридир.

10. Вади-Халфа, Судан – 52,7 даража

Вади-Халфа – Судан шимолидаги 15 минг аҳолига эга шаҳар. Ёзда ўртача ҳаво ҳарорати 42,22 даража бўлади. Вади-Халфа шаҳри Миср ва Судан ўрдасидаги муҳим савдо маркази ҳисобланади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан