Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонликлар қарзлари туфайли хорижга чиқишликдан маҳрум этилиши мумкин
9.07.2018 18:45,  
4

Қозоғистон чегараси мамлакатдан чиқмоқчи бўлган ҳар ўнинчи фуқаро учун ёпилиши мумкин. Бунинг сабаби улкан миқдордаги аҳолининг солиқлар бўйича қарздорлигида.

Остона давлат даромадлари департаменти маълумотларига кўра, фақатгина пойтахтнинг ўзида 70 мингдан зиёд фуқаролар солиқ ва жарималарни тўлашмаган.

Бутун Қозоғистон бўйича статистикани шакллантириш методологияси тушунтирилмаган, бироқ "ҳар ўнинчи қозоғистонлик" қарздорлиги таъкидланмоқда.

Аниқроқ тасаввурга эга бўлишингиз учун — мамлакат аҳолисининг 10 фоизи — бу Олма-Ота сингари йирик шаҳар аҳолиси сонига (1,8 миллион кишига) тенг.

Остона давлат даромадлари департаменти  биргина Сариаркин туманининг ўзида солиқ тўламаган минглаб фуқароларга жиноий иш қўзғатилгани ва бу чет элга чиқишда тўсиқ бўлаётганлигини маълум қилмоқда.

Шу боис, департамент олдиндан давлат олдидаги қарздорликни текшириш ва мамлакат Солиқ кодексига риоя қилишни тавсия қилиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1 июлдан бошлаб Қозоғистонда Солиқ кодексига киритилган тузатишлар қонуний кучга кирган. Бу солиқ бўйича қарздорлар ҳаётини сезиларли мураккаблаштирган. Хусусан, айрим турдаги банк операцияларини таклиф қилувчи банклар ва ташкилотлар эндиликда солиқ тўловчи-қарздорларга ҳисоб рақамини очишда рад жавобини бериши белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан