1 сентябрдан Ўзбекистон ОТМларида контракт миқдори сезиларли ошади

10.07.2018 | Ўзбекистон | 4126

ОТМлардаги тўлов-контракт нархлари энди энг кам ойлик иш ҳақига боғланган бўлади. Бу дегани энди ҳар сафар иш ҳақлари кўтарилса, контракт нархи ҳам кейинги семестрдан ошади, деб хабар беради ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев Телеграм каналида.

Қайд этилишича, 1 сентябрдан тўлов-контрактнинг янги нархлари белгиланди.

Бакалаврда:

энг арзон контракт - 45 баробар, яъни 8 млн 293 минг 500 сўм (илгари 6 млн 650 минг);

энг қиммат контракт - 60 баробар, яъни 11 млн 58 минг сўм (илгари 9 млн 850 минг).

Магистратурада:

энг арзон контракт - 49 баробар, яъни 9 млн 30 минг 700 сўм (илгари 7 млн 210 минг);

энг қиммат контракт - 66 баробар, яъни 12 млн 163 минг 800 сўм (илгари 10 млн 830 минг).

Махсус сиртқида:

энг арзон контракт - 15 баробар, яъни 2 млн 764 минг 500 сўм (илгари 2 млн 220 минг);

энг қиммат контракт - 27 баробар, яъни 4 млн 976 минг 100 сўм (илгари 3 млн 110 минг).

Кундузги сиртқида:

энг арзон контракт - 49 баробар, яъни 9 млн 30 минг 700 сўм;

энг қиммат контракт - 66 баробар, яъни 12 млн 163 минг 800 сўм.

Иккинчи мутахассисликда (17/18 ўқув йилида кирганлар учун):

энг арзон контракт - 25 баробар, яъни 4 млн. 607 минг 500 сўм;

энг қиммат контракт - 33 баробар, яъни 6 млн 81 минг 900 сўм.

Эслатиб ўтамиз, 2017/2018 ўқув йилида олий таълим муассасаларида контракт миқдори 2016/2017 ўқув йилидаги даражада сақланиб қолганди