Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ бош котиби Путин ва Трамп ўртасида муҳокама қилинадиган энг муҳим масалаларни маълум қилди
11.07.2018 10:27,  
2685

АҚШ бош котиби Майк Помпео Sky News Arabia телеканалига берган интервьюсида Владимир Путин ва Дональд Трамп учрашувда биринчи навбатда нима ҳақда гапиришлари ҳақида маълум қилди.

"Хельсинки саммитида Трамп ва Путин музокараларидаги биринчи масала Сурия ва Украинадаги вазият бўлади", — деди у.

АҚШ ва Россия етакчилари Финляндия пойтахтида 16 июл куни учрашишади. Кремл маълум қилишича, президентлар икки томонлама муносабатларининг келажакдаги истиқболлари ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинади. Бу Путин ва Трамп ўртасида ҳеч қандай саммитга боғлиқ бўлмаган биринчи учрашув бўлади.

Сурия муаммоси

Помпео Sky News Arabia берган интервьюсида, АҚШ "россияликлар, сурияликлар ва эронликларни томонидан эришилган сиёсий келишувларга амал қилишини исташмоқда" — деди. Унинг сўзларига кўра, Вашингтоннинг мақсадида Суриянинг янги конституцияси ва можарони сиёсий ҳал қилиш қарорини ишлаб чиқишдир. Шунингдек Помпео, Эрон ва унга тарофдор бўлган ҳарбийлар мамлакатни тарк этиши зарур. Чунки улар учун мамлакатда қолишга ҳеч қандай сабаб йўқ.

Бундан ташқари, бош котиб Сурияда жанубий зонаси бўйича эришилган келишувларни бузилишида Россияни айбламоқда. Ушбу келишувга бир йил олдин Россия, АҚШ ва Иордания келишган. Сурия президенти Асад ушбу ҳудудларни қуролли йўл билан озод қилинишини инкор этилмаслиги ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирганди.

Украина муаммоси

Украина жанубий-шарқий қисмида тўртинчи йил тўқнашувлар давом этмоқда. Киев Россиянинг дастагига эга айирмачи ДНР ва ЛНР га қарши ҳарбий операция олиб бормоқда. БМТ сўнгги маълумотларига кўра, ушбу тўқнашувлар оқибатида 10 мингдан ортиқ одам жабрланган.

Минтақада вазиятни ҳал қилиш масаласи Минскда муҳокама қилинган. У ерда можарони ҳал қилиш бўйича ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Бироқ тўқнашувларни тўхтатиш бўйича эришилган келишувлардан кейин ҳам томонлар ўртасида отишмалар давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан