Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мудофаа вазирлиги авторақамларни ўзгартирмоқда
12.07.2018 12:36,  
14

Мудофаа вазирлиги марказий аппаратига қарашли хизмат машиналарига янги турдаги автомобиль рақамларини ўрнатиш бошланди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати вакили.

Ушбу рақамлар Ички ишлар вазирлиги ЙҲХБга қарашли "Ўзавтомотобелги" ДУК билан келишган ҳолда жорий этилмоқда.

Янги автомобиль рақамининг аввалгисидан фарқи — у эндиликда оқ фонда ва тўртта рақам кетма-кетлигидан иборат бўлади.

Масалан, "01 0047 МV" автомобиль рақамидаги 01 — Тошкент шаҳри ҳудудига тегишли эканлигини, 0047 — тартиб рақамини, МV —мудофаа вазирлиги Марказий аппаратининг хизмат автомобили эканлигини билдиради.

2018-2019-йиллар давомида Мудофаа вазирлиги қўшинларига қарашли барча турдаги ҳарбий автотранспорт воситаларига тўртта рақамлар кетма-кетлигидан иборат қора фондаги автомобиль рақамлари ўрнатилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан