Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Меҳмонхоналарга «юлдузлар» янги қоидалар бўйича берилади
12.07.2018 13:00,  
15

«Туризм хизматларини сертификатлаш маркази» ДУК томонидан «Туризм хизматлари. Меҳмонхоналар ва шунга ўхшаш жойлаштириш воситалари. Таснифлаш тизими» номли янги стандартлар ишлаб чиқилди. Унинг 2018 йилнинг август ойида жорий этилиши белгиланган, дейилади Norma.uz хабарида.

Ҳужжат Австрия, Германия, Нидерландия, Туркия ва Россияда қабул қилинган норма ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Стандарт туташ ҳудуд, бинолар, хоналар, техник ускуналар ва жиҳозлар, ходимлар, хоналарнинг санитария-гигиена ҳолати, ахборот таъминоти, хизматлар ва жамоатчилик хоналарига талабларни белгилайди.

Янги стандарт нафақат меҳмонхоналар ва мотеллар, балки апартотеллар, апартаментлар (резиденциялар) комплекси, люкс хоналари бўлган меҳмонхоналар, спа-меҳмонхоналар, бутик-отеллар ва бошқа шунга ўхшаш жойлаштириш воситалари таснифини ҳисобга олади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан