Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Маданият вазири: Болалар мусиқа ва санъат мактаблари биносида суд ўтказилиб, жиноятчилар кишанлаб олиб чиқиб кетилган
13.07.2018 12:51,  
13

Ўзбекистон давлат консерваториясининг катта залида Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев республикадаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари директорлари иштирокида мажлис ўтказди.

Мажлис давомида Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг биноси, ҳудуди, жиҳозлари фақат мактаб фаолияти ва ўқувчилар учун хизмат қилиши лозимлиги қатъий белгиланди.

Бу масаланинг кўтарилишига сабаб Жиззах вилоятининг Янгиобод туманида жойлашган мусиқа ва санъат мактаби биносининг бир қисми жиҳозлари билан биргаликда прократура, ҳокимият ва бошқа ташкилотлар учун фойдаланишга топширилгани ва бунинг натижасида ўқувчилар дарс машғулотларини керакли жиҳозларсиз ўтказаётганликлари бўлди.

Вилоятларда президентнинг болалар мусиқа ва санъат мактабларига қаратаётган эътибори, замонавий мебель жиҳозлари билан тўлиқ таъминлаб бераётганини суистеъмол қилган ҳолда мактаб биносини суд-ҳуқуқ органлари ташкилотларига ижарага берилиши, болаларнинг кўз ўнгида суд жараёнлари ўтказилиб, жиноятчиларнинг кишанлаб олиб чиқиб кетилиши мантиққа тўғри келмаслиги айтиб ўтилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан