Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда қария BMW остида қолиб ҳалок бўлди
13.07.2018 20:39,  
2

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида BMW ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди, деб хабар берди ИИББ матбуот хизмати.

Воқеа 11 июл куни соат тахминан 23.45 ларда туманнинг Қулоқтепа кўчаси № 49-уй олдида содир бўлди.

“Шу туманда яшовчи 38 ёшли Дониёр Н. ўзининг BMW русумли автомобилида ҳаракатланиб келаётганда пиёдалар йўлагидан ўтаётган 67 ёшли Зарипбой Х.ни пайқамай қолиб, катта тезликда уриб юборган. Оқибатда оғир тан жароҳатини олган жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлган”, - дейилади хабарда.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳайдовчи ва йўловчиларни йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишга чақирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан