Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳрида хлордан 18 киши заҳарланди, 1 киши ҳалок бўлди
14.07.2018 15:18,  
92

Тошкент шаҳар Бектемир тумани «Олтин топган» маҳалласида яқинидаги саноат ҳудудида жойлашган Blu Мармар корхонасида 14 июлга ўтар кечаси хлор билан ишлаш жараёнида хлор контейнерида ёрилиш содир бўлган.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматидан маълум қилишларича, ҳодиса оқибатида бир киши воқеа жойида вафот этган, 18 нафар ишчи эса хлордан заҳарланиш ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилоят филиалига жойлаштирилган.

Контейнер ёрилиши соат тахминан тунги 2:30 да юз берган бўлган бўлса, тонг соат 5:15 да хавф вазирлик қутқарувчилари томонидан бартараф этилган. «Шифохонага ётқизилган 18 ишчидан 13 нафарининг соғлиги тўлиқ тикланганлиги сабабли, 14 июль куни соат 10:30 да уйларига кетишга рухсат берилган», — дейилади вазирлик ахборотида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан