Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тадқиқот. Ижтимоий тармоқлар одамларни ёвуз ва ҳасадгўй қилиб қўйиши маълум бўлди
14.07.2018 19:00,  
29

Scope хайрия ташкилоти томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш одамларни бахтсизроқ ва ҳасадгўй қилиб қўяди. Бу ҳақда Sky News хабар берди.

Сўровнома натижалари шуни кўрсатдики, ижтимоий тармоқларда бошқа фойдаланувчилар билан суҳбатлашганларнинг деярли учдан икки қисми ўзини бахтсиз ва ёлғиз деб ҳис қилади. Сўровномада қатнашган 1500 нафар фойдаланувчининг ярми эса ўзининг эътиборни жалб қила олиш қобилиятига эга эмаслигига ишонч ҳосил қилган.

Бундан ташқари, тадқиқот иштирокчиларнинг кўпчилиги ижтимоий тармоқларга тобе бўлиб қолганига иқрор бўлиб, уларни кам ишлатишдан фақат хурсанд бўлишини айтди.

Шунингдек, фойдаланувчилардан ярмининг суҳбатдоши жўнатган ўта шахсий, ҳиссиётга бой хабарлардан жаҳли чиқиши аниқланди.

«Одамлар жуда кўп вақтини интернетда сарфлайди. Бу эса, кўп ҳолларда уларнинг тажанг бўлиб қолиб, ўзини хунук деб билишига олиб келади. Одамлар ‘рақамли гиёҳвандлик’дан дам олишлари керак», дейди Scope’нинг вакили.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан