Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Статистика қўмитаси: Энг кўп ўртача иш ҳақи Тошкентда, энг ками эса Наманганда
15.07.2018 15:30,  
6

2018 йил январ-июн ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақининг юқори миқдори Тошкент шаҳрида қайд этилди, деб маълум қилди Давлат статистика қўмитаси.

Маълумот берилишича, Тошкент шаҳрида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 2 252,1 минг сўмни ташкил этган бўлиб, республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 140 %га кўпдир.

Навоий вилоятида бу миқдор 2 153 минг сўмни (133,8 %) ва Тошкент вилоятида 1 768,5 минг сўмни (109,9 %) ташкил этган.

Бу кўрсаткич Наманган вилоятида 1 263,3 минг сўмни (78,5 %), Самарқанд вилоятида 1 273,6 минг сўмни (79,2 %) ташкил этиб, бошқа ҳудудларга нисбатан кам миқдорга эга бўлган.

Статистика қўмитасининг таҳлилига кўра, 2018 йил январ-июн ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 609,1 минг сўмни ташкил этган. Бунда иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган, шунингдек унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи, ижтимоий суғурта ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан