Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда янги қурилаётган кўп қаватли уйларнинг бир қисми ҳокимлик тасарруфига ўтказилади
16.07.2018 11:57,  
13

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 14 июл куни тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар иштирокида учрашув ўтказди. Учрашувда пойтахтнинг 11 та туманидан 55 та йирик лойиҳа кўргазмаси ташкил этилди.

Янгича ёндашувда ўтказилган ушбу учрашувда тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар Тошкент шаҳрини янада кўркам қилиш, пойтахтда саноат ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа барча соҳаларни ривожлантириш бўйича ўз лойиҳалари билан иштирок этишмоқда.

Учрашувнинг долзарблиги шундаки деярли ҳар бир лойиҳани Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артиқходжаевнинг шахсан ўзи кўздан кечириб тегишли тавсия ва амалий кўрсатмалар берди.

Мазкур тадбирнинг муҳим бир натижаси сифатида пойтахтда турар жой биноларини қуришни режалаштирган тадбиркорларга лойиҳалари тасдиқдан ўтказиш, Тошкент шаҳар ҳокимияти Давлат шерикчилиги асосида ер участкалари ажратади.

“Бунда давлат шерикчилигининг аҳамияти шундаки, турар жой биноларининг қурилиши тугатилгач, давлатга уларни сотишдан тушган даромаддан фоиз тўланмайди, балки умумий хонадонларнинг 10-15 фоизи ҳокимлик тасарруфига ўтказилади ва ушбу хонадонлар чин етим, ногирон, кам таъминланган, боқувчиси йўқ уй-жойга муҳтож аҳоли қатламига тақдим этилади. Бу билан ҳам шаҳримиз ободончилигига ҳисса қўшилади, ҳам кўнгли яримларнинг эҳтиёжини қондиришнинг муҳим хайрли иш амалга оширилади”, - дейилган Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида.

Мазкур учрашув якуни бўйича шаҳар ҳокимлиги томонидан тегишли қарорлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан