Урганч аэропорти иссиқ об-ҳаво туфайли вақтинча ёпилди

16.07.2018 | Ўзбекистон | 2706

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК 16 июлдан бошлаб Урганч халқаро аэропорти техник сабаблар ва иссиқ об-ҳаво туфайли вақтинча ёпилганини маълум қилди, деб хабар беради «Газета.uz».

Урганч аэропортига амалга ошириладиган рейслар Нукус ва Бухоро аэропортига кўчирилди.

Аэропорт иши техник ишлар якунланганидан сўнг қайта тикланади.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» йўловчилардан вақтинча ноқулайлик учун узр сўраган.