Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хельсинкида Трамп ва Путин учрашуви бошланди
16.07.2018 17:30,  
1

Хельсинкида АҚШ ва Россия президентлари учрашуви бошланди. Владимир Путин ва Дональд Трампнинг учрашуви Финляндия пойтахтидаги президентлик саройида бўлиб ўтмоқда. 

Бу АҚШ ва Россия президентларининг илк тўлиқ форматдаги учрашувидир.

Икки мамлакат раҳбарлари савдодан тортиб ядровий мавзуларгача бўлган масалаларни муҳокама қилишни режалаштирган.

АҚШ президенти Хельсинкидаги учрашув икки томон ўртасида муносабатлар яхшиланишига имкон беришига умид қилмоқда.

Икки президент учрашувига ярим соат вақт ажратилган. Шундан сўнг режага мувофиқ музокаралар кенгайтирилган тартибда ўтказилади. Келишувларга кўра бу музокараларга 45 дақиқа вақт ажратилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан