Жиззахлик эркак кабоб сихи билан одам ўлдирди

16.07.2018 | Жамият | 3149

Маст ҳолда бўлган жиззахлик эркак ўзаро жанжал сабаб ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида 15 июль куни Жиззах шаҳрида яшовчи Д.Ю. Пахтакор тумани ҳудудида жойлашган деҳқон бозори ичидаги ошхонада ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолда бўлган О.Р.нинг кўкрак қисмига кабоб сихи билан уриб жароҳат етказган. Натижада О.Р. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Д.Ю. эса қўлга олинган.