Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент яна бир муҳим қарорни имзолади
17.07.2018 12:29,  
1

Ўзбекистон аҳолини меҳнат фаолиятига жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, янги иш ўринларини ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини рағбатлантириш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишга доир «Йўл харитаси» тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 16 июлдаги «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида қайд этилган.

Қарорга мувофиқ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси учун 2018 йилда Республика бюджетига қўшимча тушумлар ҳисобига 150 миллиард сўм ажратилади, 2019 йилдан бошлаб эса бюджет параметрларида 300 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдорда қўшимча маблағлар ажратиш назарда тутилади.

Шунингдек, 2018 йил 15 июлдан бошлаб Меҳнат органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари Бандликка кўмаклашиш жамғармасининг Меҳнатни рағбатлантириш жамғармасига ажратмалари ҳажмларининг 5 фоиздан 10 фоизгача оширилиши ҳисобига кенгайтирилади.

Қарор асосида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг давлат муассасалари шаклида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларини ашкил этилади.

Ҳудудий жамғармаларнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:

  • айниқса, қишлоқ жойларда доимий иш ўринлари ташкил этувчи тадбиркорлик субъектларини кредитлар билан қўллаб-қувватлаш учун республиканинг тижорат банкларида кредит линиялари очиш;
  • ишчи кучи кўп бўлган ҳудудларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида, айниқса, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи корхоналарни ташкил этиш, бунда ҳудудий жамғармаларнинг ташкил этилган корхоналардаги улушини хусусий шерикларга кейинчалик реализация қилиш шартини назарда тутиш;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари бўйича иш ўринлари ташкил этишга ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ҳудудий жамғармалар даромад қисми бўйича барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилади, бўшаб қолган маблағлар ҳудудий жамғармаларнинг асосий вазифаларини амалга оширишга йўналтирилади.

Қарорга кўра, биринчи марта микрокредит олган якка тартибдаги тадбиркорлар уни олган санадан бошлаб 6 ой мобайнида қатъий белгиланган солиқ тўлашдан озод этилади.

Якка тартибдаги тадбиркорлар 3 тоннадан ортиқ юк кўтарувчи автомобиль транспортида юкларни энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдоридаги ставка бўйича ташиш хизматларидан ҳар ойда олинадиган қатъий белгиланган солиқ тўлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан