Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда мажбурий меҳнатга жалб қилинган аёл учинчи қаватдан тушиб кетган. Унинг аҳволи ҳамон оғирлигича қолмоқда
17.07.2018 14:38,  
5

Наманганда 26-сонли умумий ўрта таълим мактаби фарроши хусусий корхонада дераза юваётиб, учинчи қаватдан тушиб кетган. 

Ушбу вазиятни синчиклаб ўрганиб чиқиш ва ҳудудлардаги масала ечимини топиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Кудбиев топшириғи билан вазирнинг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов бошчилигидаги вазирлик ишчи гуруҳи 12 июль куни Фарғона водийсига етиб боришди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Facebook’даги саҳифасида хабар беради.

Наманган вилояти Наманган шаҳри Олинган маълумотларга кўра, 26-сонли умумий ўрта таълим мактаби фаррошлари И.Усмонова ҳамда М.Жаброилова якшанба куни хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари Н.Мўминова томонидан ишга чақиртирилиб, у ердан мактаб директори М.Жалилова томонидан “Хумо СБ” хусусий корхонасига тозалик ишларига юборилган. Аёлларга оғзаки келишув асосида ҳақ тўлаш ваъда қилинган.

Деразаларни юваётган пайтда И.Усмонова мувозанатини йўқотиб, учинчи қават ойнасидан тушиб кетади ва тана қисмлари синиши ва кўпсонли жароҳатлар олади. Бугунги кунда И.Усмонова Республика тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш илмий марказининг Наманган филиалида турғун оғир аҳволда қолиб келмоқда.

Текширув натижаларига кўра, 26-сонли мактаб фаррошлари И.Усмонова ҳамда М.Жаброилова директор М.Жалилова ҳамда хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари Н.Мўминова томонидан мажбурий меҳнатга жалб қилингани аниқланди. Шунингдек, “Хумо СБ” директори Б.Саматов томонидан фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбуриятлари бажарилмаганлиги ҳам аниқланди. Бу шахсларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов бошчилигидаги вазирлик ишчи гуруҳи И.Усмонова ётган тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш тиббиёт илмий марказига бориб, у ерда шифокорлар ва жабрланувчининг қариндошлари билан мулоқат қилишди.

Тўпланган макур далиллар бўйича меҳнат ташкилотлари томонидан барча зарурий маъмурий ҳужжатлар ва далолатномалар тузилди. Иш кейинги тергов ишлари учун прокуратура органларига топширилди.

“Республика ичида, айниқса, аҳоли зич жойлашган Фарғона водийси каби ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда. Наманган ва Андижон вилоятларида содир бўлган нохуш ҳолатлар бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги зарурий ҳамма кўмак ва ёрдамни кўрсатади”, – деб таъкидлади вазир Ш.Кудбиев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан