Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сенатор ”Автотест" масаласида сукут сақлаётган ҳукуматни фаолликка чақирди
17.07.2018 17:10,  
8

Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Фаррух Дадахўжаев ўзининг «Facebook»даги саҳифасида «Автотест» масаласида Вазирлар Маҳкамаси ҳамон сукут сақлаётганини танқид остига олди.

«Хабарингиз бўлса, 2018 йилнинг 14 июнида биз Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилнинг 4 сентябридаги «Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 693-сон қарори хусусидаги ўз фикр-мулоҳазаларимизни «Фейсбук»даги расмий саҳифамизга жойлаштирган эдик, шунингдек қатор оммабоп сайтларда ҳам унинг мазмуни кенг ёритилди», — деб ёзади сенатор.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли мурожаат юборилиб, унда жойлардаги ўрганишларда, интернет тармоқларида, аҳоли билан мулоқотлар ва ҳамюртларимизнинг мурожаатларида юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш борасида ўрнатилган тартибнинг ижроси билан боғлиқ қатор муаммолар кўтарилган.

Юқоридаги ва мавзуга оид кейинги қарорларда бугунги кунда юртимизда рўйхатдан ўтиб фаолият юритаётган 303.300 юридик шахс ва 152.689 фермер хўжалиги мавжуд бўлиб, улардаги автотранспорт воситалари ҳайдовчи вазифасида ишловчи шахслардан ташқари раҳбарлари ёки ходимлари томонидан ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаси ва ишончнома асосида бошқарилиши, автотранспортлардан тижорат ва юкларни ташиш мақсадида фойдаланилмаслиги ҳисобга олинмаган.

Қолаверса, юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчилар икки йилда бир марта малака оширига мажбурлиги белгиланган бўлиб, йўл ҳаракати қоидалари тез ва мунтазам ўзгармаслигини инобатга олганда, малака ошириш учун қисқа муддат, яъни икки йил белгиланганлиги баён этилганди.

«Қўмитамиз томонидан Вазирлар Маҳкамасига хат орқали ушбу мурожаат йўлланганига ҳам роппа-роса бир ой бўлди. «Жисмоний ва юридик шахларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 19-моддасига мувофиқ, бу вақт мобайнида Ҳукумат томонидан бизнинг мурожаатимиз ўрганиб чиқилиб, у бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилиши лозим эди», —таъкидлайди Фаррух Дадахўжаев. — «Бироқ, шу пайтгача бизга бу борада на ёзма, на оғзаки тарзда жавоб келмади».

Фермерлар далада айни иш авж олган бир пайтда йиғим-терим чоғларида малака ошираман деб бой берган вақти бебаҳо эканлиги ҳақидаги фикр-мулоҳазалар минглаб кишилар томонидан қўллаб-қувватланди. Шунингдек, ҳайдовчилар малака ошириш тизимини қайта кўриб чиқиб, маълум муддатда (лекин икки йилда эмас, чунки йўл ҳаракати қоидаларига камдан-кам ҳолларда ўзгартиш киритилади) малака ошириши шарт бўлган тоифа шахсларни аниқ белгилаш ва улар доирасини объектив равишда қисқартириш, бунда малака ошириш курслари учун «Avtotest Report» МЧЖга тўланадиган маблағ ҳажмини ҳам юридик шахслар фаолият кўлами ва йўналишидан келиб чиқиб табақалаштириш хусусида кўплаб фикрлар билдирилган.

Бироқ, расмий мурожаатнома йўлланганига ва ижтимоий тармоқларда бу борада қизғин баҳс-мунозалар давом этаётганига қарамай, Вазирлар Маҳкамаси ҳамон сукут сақламоқда, — дея қайд этган қўмита раиси.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан