Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бош прокуратура Тошкентнинг собиқ ҳокими Раҳмонбек Усмонов ҳибсга олинмаганлигини маълум қилди
17.07.2018 19:35,  
6

Бугун, 17 июль куни ОАВда Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Раҳмонбек Усмонов ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо бош прокуратура матбуот хизмати бу хабарларни тасдиқламади, деб ёзади «Новости Узбекистана».

Хабарларда собиқ ҳоким порахўрлик ва мансабни суиистеъмол қилишда айбланган. Тегишли моддалар бўйича унга нисбатан иш қўзғатилгани ҳам ёзилган эди.

Аммо бош прокуратура бу ахборотни расман инкор этди.

«Расман баён этамизки, биз Раҳмонбек Усмоновни ҳибсга олмаганмиз, бизда бунинг учун асос йўқ. Шунингдек, айтишим мумкинки, собиқ ҳокимга қарши ҳеч қандай жиноий иш қўзғатилмаган», — маълум қилди идора матбуот котиби Сурайё Раҳмонова.

Айни пайтда бир ҳафтача олдин прокуратура Усмонов томонидан турли йилларда имзоланган, ер участкалари ажратилиши ҳақидаги қарорларни тўхтатгани маълум бўлди. Лекин бош прокуратура вакиллари бу собиқ ҳокимни ҳибсга олиш учун асос бўлмаслигини тушунтирди.

Жорий йил апрелида Раҳмонбек Усмонов пойтахт ҳокимлигидан бўшатилиб, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигига бошлиқнинг биринчи ўринбосари сифатида ўтказилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан