Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Германия компанияси Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида меҳмонхоналар қуради
19.07.2018 12:30,  
9

Ўзбекистонда илк бор Германиянинг “Plaza Hotelgroup GmbH” компанияси меҳмонхоналар тармоғи бўйича халқаро инвестицияларни тўғридан тўғри Ўзбекистонга киритади. Меҳмонхоналар тармоғини қуриш учун “Best Western”халқаро бренд остида қурилиш ишлари олиб борилади.

“Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокимиятида Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Plaza Hotelgroup GmbH” компанияси раҳбариятини қабул қилди”, - деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Компания Ўзбекистон меҳмонхона бозорига кириб келиб, энг йирик шаҳарларда туристик меҳмонхоналар қуради.

Хабарда айтилишича, компаниянинг мақсади Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хивага меҳмонхоналар тармоғини киритиб, Ўзбекистон бозорини халқаро даражадаги меҳмонхоналар даражасига олиб чиқишдир.

Ўзбекистонга “Plaza Hotelgroup GmbH” компанияси томонидан 100 миллион доллар инвеститция киритилади. Уч-беш йил давомида 6-8 тагача меҳмонхоналар қуриб битказилади.

 “Plaza Hotelgroup GmbH” компанияси 2002 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги вақтгача Германия, Австрия, Чехия ва Голландия мамлакатларида 34 та меҳмонхона қурган. “Plaza Hotelgroup GmbH” компанияси қурган ва таъмирлаган меҳмонхоналар “Best Western” бренди остида бошқарилади ва халқаро миқёсида шу ном билан тан олинган.

Дунё бўйича “Best Western”компаниясига қарашли корхоналар 420 тани ташкил этиб, улар 100 дан ортиқ мамлакатда жойлашган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан