Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ўзатом» агентлиги ташкил этилди
19.07.2018 21:17,  
16

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 19 июлдаги фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги («Ўзатом») ташкил этилди.

«Ўзбекистон 24» телеканали «Ахборот 24» дастурида хабар қилинишича, мамлакатдаги 70 фоиз электр энергияси газ ҳисобига ишлаб чиқарилмоқда. қолган 14 фоиз энергияни ГЭС, 13 фоизини кўмир, 3 фоизини нефть таъминламоқда. Қайта тикланувчи энергия манбалари эса 3 фоиз электр энергиясини ишлаб чиқараяпти.

«Газета.uz"нинг ҳукуматдаги ахборот манбалари маълумотларига кўра, «Ўзатом"га бунга қадар Вазирлар Маҳкамасининг Ёнилғи-энергетика комплексини ривожлантириш ахборот-таҳлил департаменти мудири бўлиб ишлаган Жўрабек Турсунпўлатович Мирзамаҳмудов (1979 й. т., АҚШнинг Алабама университети — 2001 ва Тошкент ким технологиялари институти — 2005 битирувчиси) раҳбар этиб тайинланган.

«Ўзатом» ҳузурида Илмий-техник ва экспертлик кенгаши тушкил этилди. Унинг таркибидан президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фанлар академияси, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа вазирлик ва маҳкамалар вакиллари, атом энергетикасини ривожлантириш соҳасидаги халқаро экспертлар ўрин олган.

Фармонда октябргача «Тинч мақсадларда атом энергиясидан фойдаланиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси, йил охирига қадар — 2019−2029 йилларда Ўзбекистонда атом энергетикасини ривожлантириш концепцияси, 2019 йил июнигача — атом энергетикасини ривожлантириш бўйича инвестицион лойиҳалар портфели, 2019 йил ноябригача — 2019−2029 йилларда атом энергетикасини ривожлантириш давлат дастурини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Ҳужжатда йил охиригача атом энергетикаси соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш учун Ўзбекистон миллий университети ва Самарқанд давлат университетига қабул квоталарини тасдиқлаш белгиланган. талабаларни атом энергетикаси мутахассислиги бўйича хориж таълим муассасаларида ўқиши ва малака оширишини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

«Росатом» давлат корпорацияси билан имзоланган битимга кўра, Ўзбекистонда 2028 йилгача атом электр станциясини қуриш режалаштирилган. Мажмуа ҳар бирининг қуввати 1200 мегаватт бўлган иккита энергоблокни ўз ичига олади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан