Фирибгарликнинг янги тури: Тошкентда авторақамлар оммавий равишда ўғирланмоқда

20.07.2018 | Жамият | 3970

Тошкент шаҳрида автомашиналарнинг давлат рақами ўғирланиши ҳолати кўпаймоқда. Бир кечанинг ўзида 5 та давлат рақами ўғирлаб кетилгани айтилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарига кўра, 2018 йил 18 июль оқшомида, Навбатчилик қисмига беш нафар ҳайдовчилар ўз автомашиналарининг давлат рақами ўғирлаб кетилгани ҳақида ариза билан мурожаат қилган.

Автомашиналарнинг давлат рақами Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Буюк ипак йўли ҳамда Чуст кўчаларидан ўғирлаб кетилган. Айнан автомашина эгаларига ўғрилар томонидан мактуб қолдирилиб, рақамни интернетдаги мессенжерлар орқали боғланиб қайтариб олишлари мумкинлигини ёзиб кетилган.

Тезкор тадбир натижасида ҳозирча икки автомашинанинг давлат рақами топилган бўлиб, қолганларини аниқлаш бўйича ҳаракатлар давом эттирилмоқда.