Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг яна бир университети филиали ва клиникаси очилади
20.07.2018 18:47,  
11

Ўзбекистонда Жанубий Корея университети филиали очилиши кутилмоқда, бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати SOF.UZ'га хабар беради.

19 июль куни Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов билан  Жанубий Кореянинг Ажу университети проректори Лим Жейк ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида Ажу университетининг юртимизда филиали ва клиникасини ташкил этиш, уни самарали фаолият юртиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш,  кадрлар таъминоти бўйича мулоқотлар олиб борилди.

Маълумот учун, 1973 йилда ташкил этилган Ажу университети нафақат Жанубий Кореяда, балки жаҳонда ҳам нуфузли университетлардан бири ҳисобланади. Йилига 750 нафарга яқин хорижий талабалар ҳам таҳсил оладиган ушбу олий ўқув юрти дунёнинг 58 мамлакатининг 200 дан ортиқ таниқли университети билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Айни пайтда бу ердаги мавжуд саккизта факультетда — тиббиёт, техника, ахборот технологиялари, юридик, табиий ва гуманитар фанлар ҳамда бизнес йўналишида мутахассислар тайёрланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан