Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Қўйлиқ метро йўлини Наврўзгача битириш ҳақида топшириқ берди
20.07.2018 18:49,  
18

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қўйлиқ метро йўлини Наврўзгача битириш ҳақида топшириқ берди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди. 

Дастлаб Тошкент метрополитенининг "Дўстлик" бекатидан Қўйлиқ бозоригача бўлган қисми қурилади. 11 километрлик бу қисмда саккизта бекат бунёд этилади.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон раҳбари Яшнобод туманига ташриф буюриб, мазкур метро қурилишининг бориши билан танишди.

"Жамоат транспортининг фақат нефть ёки газга боғланиб қолиши нотўғри. Ер усти метроси арзон, қулай ва хавфсиз. Энг муҳими, бу бошқа жамоат транспортларидаги юкламани ўзига олади, шаҳар марказидаги тирбандликни камайтиради. Йўл ҳақи тушумиям вақтида ва жойида бўлади", - деди Шавкат Мирзиёев.

Шу жиҳатларни ҳисобга олиб, қурилишни тезлаштириш, ишни бир неча сменада ташкил этиб, эртароқ қуриб битказиш зарурлиги таъкидланди.

Президент ер усти метросининг биринчи босқичини келгуси йил Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топшириш бўйича кўрсатмалар берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан