Тадбиркор Жаҳонгир Умаровни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари калтаклаганликлари айтилмоқда. ИИББ буни рад этди

21.07.2018 | Жамият | 4256

1500 нафар ишчи фаолият олиб борадиган корхонасининг офисида қўлга олинган тадбиркорнинг хотинига кўра, унинг ёнига 0.9 грамм опий атайлаб ИИББ ходимлари томонидан солиб қўйилган. Нигора Умаровага кўра, унинг эри наркотик моддалар билан умуман қизиқмаган. Тошкент шаҳар ИИББ эса даставвал унинг эрини наркотик модда истеъмол қилишда ва кейинчалик тарқатишда айблаган.

“UzNews”нинг ёзишича, xорижий интернет нашрлари орқали “Интеграл инвест” раҳбари ҳисобланган тадбиркор Жаҳонгир Умаров наркотик моддаларни ноқонуний сақлашда айбланиб Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан қўлга олингани ва унинг қийноқларга солингани хабар қилинган эди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан тадбиркор Жаҳонгир Умаров калтаклангани ҳақидаги маълумотни рад этди.

«Бизнинг фикрча, мақолада келтирилган далиллар ва хулосалар шошилинч чиқарилган. Хабар қиламизки, жорий йилнинг 22 январь куни Умаров ишлайдиган офисда ўтказилган тезкор тадбирлар чоғида, унинг ёнидан умумий оғирлиги 10,22 грамм бўлган «кўкнор» гиёҳвандлик моддаси аниқланган ва мусодара қилинган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш очилди. Дастлабки тергов давомида Умаровнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси, 2-қисми, а-банди бўйича белгиланди. Қўлга олиш чоғида эркакнинг танасида гематомалар ва тирналган излар аниқланган, бу қўлга олинган шахснинг ҳужжатли тушунтириш билан тасдиқланади», - дейилган хабарда.

Умаровнинг барча далиллари суд органлари томонидан белгиланган тартибда текширилади, дея қўшимча қилиб ўтишган ИИББдан.