Фарғонада эр хотинини пичоқлаб жароҳат етказди. Хотин эрини пичоқлаб ўлдирди

21.07.2018 | Жамият | 3784

Фарғона вилоятининг Қува туманида 20 июль куни «Ўрабоши» МФЙда яшаган, муқаддам судланган Д.С. уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшовчи расмий никоҳсиз турмуш ўртоғи М.Ш.нинг иккала оёқ сон қисмини пичоқ билан жароҳатлайди.

Сўнг М.Ш. ҳам турмуш ўртоғининг бўйин ва кўкрак қисмларига пичоқ уриб жароҳат етказади. Натижада Д.С. воқеа жойида вафот этган. М.Ш. эса касалхонага ётқизилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда