Юк машинасини одамлар устига ҳайдаган ўзбекистонлик умрининг қолган қисмини Швециянинг энг қаттиққўл қамоқхонаcида ўтказади

22.07.2018 | Жаҳон | 3260

Юк машинасини одамлар устига ҳайдаган Раҳмат Оқиловга бир умрлик қамоқ жазоси берилди, деб хабар қилмоқда Швециянинг SVT телеканали.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг апрел ойида Стокхолмда Оқилов  уюштирган терактда 5 киши қурбон бўлган 15 киши жароҳатланган эди.   

Раҳмат Оқилов бир умрлик қамоқ жазосини "Кумла" қамоқхонасининг махсус бўлимида ўтказади. Ҳуқуқни сақлаш органлари хулосасига кўра, Акилов қамоқхонадан қочишга уриниши мумкин, шу сабабдан у Швециянинг энг ишончли қамоқхонасига жойлаштирилган.

Шунингдек, бошқа маҳбуслар онгини ўзининг зарарли ғоялари билан “заҳарламаслиги учун”, террорчига маҳбуслар билан мулоқот таъқиқланган, дейилган телеканал хабарида.