Абитуриентлар тест ўтказиладиган кун ва жойни интернет орқали билишлари мумкин

23.07.2018 | Илм-фан | 18308

Хабарингиз бор, бу йилги олий таълим муассасаларига қабул учун тест синовлари 1-15 август кунлари ўтказилади.

Давлат тест маркази интернет тармоғи орқали тест синовлари ўтказиладиган кун, жой ва вақтни билиб олиш имкониятини яратди. Бу ҳақда Давлат тест марказинининг Қорақалпоғистон Республикасидаги вакили Музаффар Абдуллаев Karinform.uz сайтига маълум қилди.

Dtm.uz сайтида testday.dtm.uz платформаси яратилди. Ушбу платформа орқали олий таълим муассасасига ҳужжат топширган ҳар бир абитуриент ўзининг шахсий паспорт маълумотларини киритиш орқали ўзи ҳужжат топширган ихтисослик бўйича қайси куни, қай жойда ва қайси вақт тест синовлари бўлиб ўтишини билиб олиши мумкин.

Марказ мутахассисининг таъкидлашича, ушбу амалиётни 25 июлдан бошлаб амалда қўллаш мумкин.