Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига муҳим ўзгартишлар киритилди
24.07.2018 00:14,  
7

«Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қонун билан Жиноят кодексида белгиланган жавобгарликка тортиш муддатлари қисқартирилди.

Унга кўра, жиноят содир этилган кундан бошлаб қуйидаги муддатлар:

  • ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб — икки йил (илгари уч йил);
  • унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб — тўрт йил (илгари беш йил);
  • оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб — саккиз йил (илгари ўн йил);
  • ўта оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб — ўн тўрт йил (илгари ўн беш йил) ўтган бўлса, шахс жавобгарликдан озод қилинади.

Шунингдек, агар ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб ўн йил, оғир ёки ўта оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб йигирма беш йил ўтган бўлса, шахс жавобгарликка тортилиши мумкин эмаслиги белгиланди. Илгари бу муддатлар барча тоифадаги жиноятлар учун йигирма беш йил эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан