Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғона вилояти. Жазирама иссиқдаги ҳожатхона ҳиди...
25.07.2018 00:40,  
18

Халқимизда “Ободлик бор бўлган жойда файзу барака бўлади” деган ибратли бир сўз бор. Ҳар биримиз болалигимиздан тоза ва озода жойларда яшашга, ўз уйимизни, яшаш жойимизни обод сақлашга ўрганганмиз. Шунинг учун ҳам барчамиз бир нарсага қатъий амал қиламиз - ободлик инсон кўнглидан бошланади.

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида Абдураҳмон Жомий номидаги МФЙ бор. Бу ерни ушбу ном билан атасангиз, кўпчилик билмаслиги мумкин (Ҳаттоки, шу туманда истиқомат қилувчи юртдошларимиз ҳам). Халқ тили билан айтганда “Келин қочди” дея аталувчи ушбу маскан томонларга йўлингиз тушса, бугунги кунда бу ерда кенг кўламли бунёдкорлик, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилаётганлигига гувоҳ бўласиз. Ҳудудда жойлашган кўп қаватли уйлар таъмирланиб, томлари махсус қопламалар билан безалмоқда. Йўлакларга асфалт ётқизилиб, равон йўлларга айлантирилмоқда. Барака топсин, бундай ишлар ушбу ҳуддуда хам амалга оширилар экан. Тан олиш керак - массивнинг кўпқаватли уйлари бир пайтлар ахлоқи бузуқ аёллар масканига айланган, кўнглини хушлаш мақсадидаги кўплаб эркакларни шу ердан топиш мумкин бўларди. Энди эса бу ерда вазият ҳам, муҳит ҳам тубдан ўзгартирилди. Асосан оиласи билан яшаётган аҳоли вакиллари хам бу ерни ўзларини қўлидан келганича обод масканга айлантиришга ҳисса қўшишмоқда. Бу борада вилоят ва тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ўрни алоҳида аҳамиятлидир. Бир қарашда барчаси рисоладагидек туюлган мазкур кўп қаватли уйларнинг умумий ҳожатхонаси ҳақида гап кетганида ҳар қандай журналист “аммо, лекин, бироқ” деган зидлов боғловчиларига мурожаат қилишига тўғри келади. Сўзимизнинг исботи сифатида сизга қуйидаги расмларни илова қилсак, сиз ҳам ҳайратдан “воооо” деворишингиз мумкин.

Ҳа, худди мана шу ҳолатлар бу ерда яшаётган кўплаб юртдошларимизнинг оғриқли нуқталаридан биридир. Кўп қаватли уйларга канализация тармоғига уланмаганлиги сабабли фуқаролар умумий ҳожатхонадан фойдаланишга мажбурдирлар. Ҳожатхонанинг аҳволини эса ўзингиз кўрдингиз. Энди ўйлаб кўринг: бугунги кунда юртимизда улғайиб келаётган ёш авлодни соғлом ва баркамол қилиб тарбиялашда давлат сиёсати даражасида кўплаб хайрли ишлар олиб борилмоқда. А.Жомий мавзесидаги ҳожатхонанинг шундоққина ёнида болалар ўйин майдончаси жойлашган. Бу ҳудудда ўйнаётган болаларнинг аҳволини бир тасаввур этиб кўринг-а.

Бугун юртимизда ёз мавсуми ўзининг энг айни палласига кирган. Жазирама иссиқ ёндирса ёндиряптики, пасайгани йўқ. Куннинг иссиғида ҳожатхонадан таралаётган “хушбўй” ҳид бу атрофда яшовчи хонадон вакилларининг жонига тегиб кетган. Турли хилдаги ҳашаротларнинг авж олиши эса бу ердаги ёш болаларнинг саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши хам бор гап. Ҳудудда жойлашган “Ташаббускор” уй-жой мулкдорлари ширкати ходимларининг “кунимиз ўтяпти-ку” қабилидаги иши бошқаларнинг ғашига тегади холос. Чунки уларнинг маъмурий биноси ҳожатхонадан анча олисда жойлашган.

Мақола сўнгида тегишли муттассадиларга фақат бир савол берамиз холос. Қачон бу ердаги ҳожатхона билан боғлиқ вазият ўз ечимини топади? Ўзбекистон туманидаги мутассадилардан бу борада изоҳ кутиб қоламиз. 

Файзулло Султонов

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан