Тижорат банклари виртуал карталарни жорий этади

25.07.2018 | Технологиялар | 2422

Тижорат банклари октябрда виртуал банк карталарини таклиф этишни бошлайди. Norma.uz хабарига кўра, мазкур янгилик 23 июлдаги «Тижорат банклари банк карталарининг чиқарилиши ва уларнинг Ўзбекистон Республикасидаги муомаласи тартиблари тўғрисида"ги низомда ўз аксини топган.

Виртуал карта интернетда тўловларни амалга ошириш учун зарур бўлган реквизит маълумотларни ўзида сақлайди. Карта банк ва мижоз ўртасидаги ёзма шартнома асосида ёки оферта келишуви билан фойдаланишга тақдим этилади.

Бундан ташқари, низом эндиликда битта карта ҳисобига бир нечта қўшимча банк ва виртуал карталарни боғлашга рухсат беради.

Процессинг ташкилотига фирибгарлик операцияларига йўл қўймаслик учун тўловларни амалга ошириш вақтида банк карталари бўйича антифрод тизимидан фойдаланиш мажбурияти юкланди.