Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда чет элликлар e-mehmon тизими орқали рўйхатдан ўтиши мумкин
26.07.2018 12:36,  
79

Ўзбекистонда 15 июлдан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни е-mehmon тизими орқали рўйхатга олиш тизими ишга тушди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Тизим чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга веб сайт, мобил илова ва мустақил сайёҳларни рўйхатга олиш тизими орқали рўйхатдан ўтиш имконини беради.

Эндиликда сайёҳлар рўйхатдан ўтиш масаласини давлат органлари иштирокисиз ҳал этиши мумкин.

Еmehmon.uz портали орқали рўйхатдан ўтилганида рўйхатдан ўтиш ойнасида ўз маълумотларини кўрсатиш, сўнгра “етиб келиш варақаси” шаклини тўлдириш ва тўлов картаси маълумотларини кўрсатиб, туристик йиғим бўйича ҳисоб-китобни амалга ошириш керак бўлади.

Emehmon мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтиш учун иловани мобил қурилмага ўрнатиш ва мобил рақам ёрдамида авторизациядан ўтиш, меҳмоннинг етиб келиш варақасини тўлдириш ва туристик йиғим суммасини тўлаш лозим.

Юқоридаги усуллардан мустақил ташриф буюрган хориж фуқаролари ва хорижликларни нотижорат мақсадларда қабул қилган уларни таклиф этувчилар (қариндошлари, дўстлари) фойдаланишлари мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан