Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 527 ва 648 миллион сўмлик антиқа автомобиллар сотувга қўйилди
26.07.2018 14:46,  
10

Ўзбекистонда антиқа автомобиллардан иккитаси бошланғич нархлар билан E-ijro Auksion ягона электрон савдо майдончасида сотувга қўйилди.

Улардан бирининг бошланғич нархи 527 миллион сўм, иккинчисиники эса 648 миллион сўм деб белгиланди.

Мазкур аукционда қатнашиш учун автомобиллар бошланғич қийматининг 5 фоизи миқдорида закалат пули (тегишли равишда 26 миллион ва 32 миллион сўм) тўлаш керак.

Ушбу антиквар транспорт воситалари суд қарори билан аукционга қўйилган.

Аризалар 31 июлга қадар қабул қилинади. Кимошди савдоси 2 август куни бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан