Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энди қиймати 100 доллардан ортиқ бўлган почта жўнатмалари учун бож тўланади
26.07.2018 17:18,  
19

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига жисмоний шахслар номига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарлар назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди, деб хабар қилди Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Қарорга мувофиқ почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан давлат божхона хизмати органларини жисмоний шахслар номига халқаро курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарлар ҳақида мажбурий равишда хабардор этиш тартиби жорий этилди.

Шу муносабат билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига бир ой муддатда халқаро курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарлар ҳақида давлат божхона хизмати органларига олдиндан электрон тарзда хабар бериш тизимини жорий этиш вазифаси юкланди.

Бундан ташқари қарор билан почта алоқаси оператори ва провайдерлари томонидан халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар тўғрисида олдиндан электрон тарзда хабар беришда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган маълумотлар рўйхати тасдиқланди.

Халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали юридик шахслар номига келаётган қиймати 100 (юз) АҚШ долларига тенг бўлган товарлардан божхона тўловлари ундирилмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан