Самарқандда мактаб директори кўп йиллик чинорларни пуллаб юборди (видео)

26.07.2018 | Ўзбекистон | 2885

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги 29-умумий ўрта таълим мактаби директори, мактаб ҳудудигаги кўп йиллик соғлом чинорларни маълум маблағ эвазига сотиб юборгани айтилмоқда.

“Ёшлар” телеканалининг Самарқанд вилояти бўйича мухбирининг хабар беришича, мактаб директори чинорларни кестириб пуллаб юборган.

Бу бўйича олиб борилган журналистик суриштирув давомида гарчи Халқ таълими бўлими вакилларининг чақиришларига ҳам қарамай мактаб директори келмаган ва саволларга жавоб беришдан бош тортган.