Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент, Нукус ва вилоятлар марказларидаги автобусларга электрон тўлов тизимлари ўрнатилади
27.07.2018 13:21,  
11

Ўзбекистон автомобиль транспорти агенлиги жорий йил сўнгига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 3500 та автобусга электрон тўлов тизими қурилмаларини ўрнатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Ўзавтотранс» агентлиги бошлиғи Даврон Деҳқонов 2018 йил январь-июнь ойлари иш якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.

Айни пайтда «Unicon.uz» ДУК билан умумий фойдаланишдаги йўловчилар ташиш транспортида йўл ҳақини ягона автоматлаштирилган тўлаш тизимини жорий этиш юзасидан дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқни тайёрлашга киришилган.

Шунингдек, жамоат автотранспортининг йўналишларда ишлашини назорат қилиш мақсадида «Ягона диспетчерлик маркази тизими"ни жорий этиш бўйича чоралар кўрилмоқда. Унга кўра, жорий йил якунига қадар агентликда Ягона диспетчерлик маркази ва вилоят марказларида ҳудудий диспетчерлик пултлари ишга туширилади. Нукус ва Тошкент шаҳарлари, вилоятлар марказларида 3500 та автобусга масофадан туриб назорат қилиш мақсадида GPS қурилмалари ўрнатилади. Мазкур лойиҳа доирасида 5 млрд сўм маблағ ўзлаштирилиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан