Қашқадарёда овсинлар ўртасида пичoқвозлик юз бериши натижасида бир аёл вафот этди

27.07.2018 | Жамият | 3171

25 июль куни Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида овсинлар жанжали ўлим билан якунланди.

Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берган.

Н.М. исмли аёл уйи орқа томонида бирга яшовчи овсини А.О. билан ўзаро жанжалашиб, унга пичоқ ўқталган. А.О.,эса Н.М.нинг қўлини қайириб итариб юборган вақтида пичоқ унинг чап оёқ қисмига кириб кетган. Натижада Н.М. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай ҳалок бўлган. А.О. қўлга олинган.